Турк ва Эрон рассомлари Фаластин ёлғиз эмас номли конкурсда ғолиб бўлди

Теҳронда ўтказилган “Фаластин ёлғиз эмас” номли Халқаро мультфильм, карикатура ва постер конкурсида Туркиялик Ҳижоби Демиржи ва Эронлик Поём Вафотобор ҳамда Пуя Саробий ғолиб деб топилдилар.

Демиржи мультфильмлар бўлимида, Вафотобор ва Саробий эса карикатура ва постерлар бўлимида ғолибликни қўлга киритишди.

Конкурс Фаластинни қўллаб-қувватловчи Ислом Ғояларини Тарғиб қилиш Ташкилотининг Санъат Бюроси томонидан ташкил қилинди.

Ғолибликка номзод асарлар Теҳрондаги Абулфазл Али санъат галереясида икки ҳафта давомида намойиш қилинди.

Ғолиблар Эроннинг Ofoq Channel телеканалининг жонли эфирида Санъат Бюросининг мудири Муҳаммад Маҳдий Додман томонидан эълон қилинди.

“Ҳеч шубҳасиз, санъаткорларни ҳам ҳисобга олган ҳолда бутун дунёдаги беғараз инсонлар Фаластинликларнинг Сионист режим томонидан исканжа этилишларига тоқат қилолмайдилар ва бунга бефарқ қараб турмайдилар”, деди у дастур давомида.

“Мусобақанинг шиори – “Фаластин ёлғиз эмас” сўзлари бутун оламга озод Фаластин давлатининг нафақат Эроннинг, балки барчамизнинг ғоямиз эканлигини кўрсатиш учун танланди,” деб қўшимча қилди Додман.