Турк Қизилойидан Фаластинга ёрдам

Турк Қизилой ташкилоти Фаластинликларга ёрдам лойиҳасини эълон қилди. Унинг доирасида уйлари вайрон бўлган оилаларга дори-дармонлар, илк ёрдам халталари, озиқ-овқат, кийим-кечак, ижара пули, уй жиҳозлари каби зарурий буюмлар етказиб берилади. 20000 оилага инсоний ёрдам ва уйлари вайрон бўлган ҳар хонадонга 42500 турк лираси бериладиган бўлди. Қизилой шунингдек Ғазо ҳужумларида яраланган инсонларни Туркия ва Мисрда даволайдиган бўлди.