Технология: Хитойнинг Марс Ровери Қизил сайёрага қўнди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришларича, Хитой Марс юзасида ишлайдиган космик аппаратни жойлаштира олган иккинчи мамлакатга айланди. Ҳозирга қадар АҚШ ва Совет Иттифоқи шундай миссияни амалга оширган бўлсада, фақат Америка роверни қўндириб ундан фойдаланган ягона мамлакат мақомида эди. Энди АҚШ Марсда ёлғиз эмас, унинг қўшниси бор.

Хитой космик кемаси юпқа Марс атмосферасини ёриб ўтиб шанба куни эрталаб сайёрага хавфсиз қўнишни амалга оширди, дея хабар беради давлат матбуот хизматлари.

Хитойнинг “Чжуронг” деб номланган ровери қизил сайёрада 90 кун мобайнида бўлиши кутиляпти.

Эсласангиз ўтган йили Хитой Ойга алоҳида миссия учириб, ундан 2 кг Ой тупроғини ерга олиб тушган эди. Космик рақобатларнинг янги даврининг очилганини башорат қилар экан Пекин, шунингдек, қуйи орбитада фазогирлар доимий яшаши мумкин бўлган орбитал космик марказ қуриш ишларини аллақачон бошлаб юборган.