Тесла Россия ва МДҲ давлатларига кириб келмоқчи

Элон Маск Тесла Россияда ўз ваколатхонасини очишга яқин эканлигини ва у ерда заводлар қуриш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.

Видео алоқаси орқали Россиядаги тадбирда мурожаат қилган Тесла бошлиғи Маск компаниянинг Хитой ва АҚШда ишлаб чиқариш фабрикалари борлигини, аммо дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам электромобиллар ишлаб чиқаришни ўйлаётганини ҳақида гапирди. “Ўйлайманки, биз (Тесла) яқинда Россияга кириб борамиз. Бундан ташқари, Қозоғистон, МДҲ давлатларига ҳам кенгроқ назар билан қараш керак.”