Тарихий факт: 19 асрда бизонлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолган

1800 йилларнинг бошларида америкалик кўчманчилар Ғарб томон силжиб борар эканлар, Буюк текисликда бизон мўйнаси, териси ва гўшти учун савдолар авж ола бошлади.

Бизонларни овлаш, ҳатто АҚШ ҳукумати томонидан, бизонлар асосий тирикчилик манбаи бўлган туб америкалик аҳолини очликдан қириб юбориш воситаси сифатида рағбатлантирилган. Уларни ўлдириш шунчалик кенг тарқалган эдики, узоқ масофали сафарларга чиққан сайёҳлар бизонларни отиб ташлашаверарди.

Шимолий Америкада бир вақтлар 20-30 миллион атрофида бўлган Америка бизонлари сони 1890 йилга келиб 1000 тагача камайди, натижада бу тур йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолди. Аср охирига келиб Америкада атиги 325 та омон қолган эди.

Теодор Рузвелт ва АҚШ ҳукумати томонидан олиб борилган табиатни муҳофаза қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар туфайли, ҳозирги кунда Америкада 500 мингдан ортиқ бизонлар яшамоқда.

Бизонларни ўлдириш Ёввойи Ғарбда ҳаётнинг ажралмас қисми бўлган ва ҳатто тарғиб қилинган пайтда фаҳрланиб олинган фотосуратлар мажмуасига бир боқишингизни сўрар эдик.