Сўровнома: Республикачиларнинг 53% Трампни Американинг ҳақиқий президенти деб билишади

Оммавий сўров натижаларига кўра, республикачиларнинг аксарияти ҳанузгача Доналд Трампни сўнгги президентлик сайловларида ғолиб деб ҳисоблашади.

17 ва 19 май кунлари “Reuters / Ipsos” томонидан ўтказилган сўровда “Республикачиларнинг 53% и, демократларнинг 3%и ва барча америкаликларнинг 25%и Трампнинг ҳақиқий президент эканлигига ишонишини кўрсатди.

Сайловда Байден Трампдан 7 миллиондан ортиқ овоз фарқи билан ғалаба қозонди, ўнлаб судлар Трампнинг натижаларга қарши мурожаатларини рад этди.

Сўровномага кўра, шунингдек, Республикачиларнинг 61 фоизи сайловларни Трампдан ўғирланган деб ҳисоблашади, худди шу каби республикачиларнинг атиги 29 фоизи собиқ президент 6 январ куни Конгресс биносида тарафдорлари томонидан содир этилган тартибсизликлар учун айбни ўз зиммасига олиши керак деб ҳисоблашади.