Швейцарияда Фаластин учун намойишлар

Исроилнинг Ақсо масжиди, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда Фаластинликларга қарши уюштирган  ҳужум ва зулмларига қарши Швейцариянинг Женева ва Цюрих шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу намойишларга турли миллат ва динларга мансуб бўлган минглаб инсонлар келиб қўшилди.

Женева марказидаки марказий поезд станциясининг яқинида ташкиллаштирилган намойишда кучли ёмғирга қарамасдан икки мингга яқин инсон иштирок этди.

“Фаластинга озодлик”, “Ғазога озодлик”, “Қотил Исроил” ва “Яшасин Фаластин” шиорларини айтиб борган намойишчилар қўлларида кўтариб олган турли плакатлари билан Фаластин халқига ўз хайриҳоҳликларини кўрсатдилар.

Намойишга қатнашган Аргентинали Адриана Бени эса Фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун бир гуруҳ Аргентинали дўстлари билан намойишга қўшилганини айтди.

Бени Исроилнинг “апартеид” тузум эканлигини, Фаластинликларга қарши “қатлиом ” ve “этник тозалаш ” ни амалга ошираётганини таъкидлади.

Швейцарияда яшаган турклар қўлларида Фаластин ва Туркия байроқларини кўтарган ҳолда “Ража Таййиб Эрдўғон” деб ҳайқирдилар.