Қувайтликлар тўрт соат ичида Фаластинга ёрдам учун 1,5 миллион динор (5 млн доллар) йиғдилар

Кувайтдаги хайрия жамиятлари Ижтимоий ишлар ва жамоатчиликни ривожлантириш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда жума куни Фаза шаҳридан Ал-Ақса ва Ғазо сектори учун хайрия маблағларини йиғиш бўйича акция бошланганини эълон қилди.

Кувайтликлар соат 12:30 да акция эълон қилинган дастлабки 15 дақиқада биринчи 250 000 динорни йиғишди. Бир соатда 550 минг динор тўпланди. Акция бошлангандан 4 соат ўтгач, ёрдам маблағи тахминан 1,5 миллион динорни ташкил этди.

Ташқи ишлар вазирлиги расмийларининг сўзларига кўра, сешанба кунидан бошланган ушбу акция 18 июнгача давом этади.

Уларни ёрдам кампаниясининг мақсади Ғазо ва Қуддусдаги ночор фаластинликларга ёрдам қилишдир.

Расмийлар ёрдам уч шаклда бўлишини таъкидладилар: дори-дармон, озиқ-овқат ва бошпана. Бу эрда асосий эътибор Ғазонинг бомбардимон қилиниши натижасида уйсиз қолганларга бошпана беришга қаратилади.