Қора моғор авжига чиқмоқда

Аввал ҳам хабар берганимиздек, Ҳиндистонда коронавирусга чалинган хасталарнинг халқ орасида қора моғор ёки қора замбуруғ деб аталадиган касалликни юқтириб олиш ҳоллари кўпайиб бормоқда.Мамлакат Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг хабар беришича, 15та штатда жами 9000 кишида бу касаллик аниқлангандир. Кундан кунга ортиб бораётган хасталик туфайли шифокорлар мамлакатнинг 29 штатида пандемик ҳолат эълон қилишга ундамоқдалар. Касалларнинг асосий қисми Гужарат ва Махараштра штатларида аниқланган бўлиб, маҳаллий расмийлар унинг сабабини касалхоналарда ишлатиладиган сунъий кислород жиҳозларидаги сувнинг кирлигида деб тахмин қилишмоқда.

Кўп касаллар бир кўзи амалиёт йўли билан олиб ташлангачгина тузалмоқдалар.

Ўтган йили Ҳиндистонда қора моғор касаллиги 100 кишида аниқланган бўлса, бу йили биргина Кералая штатида 700 инсон бу касалликка чалинди.