Қоҳирада Миср ва Туркия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бошланди

Миср ва Туркия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар чоршанба куни Миср ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Ҳамди Санад Лоза ва унинг турк ҳамкасби, элчи Садод Ўнал бошчилигида Миср Ташқи ишлар вазирлигининг Қоҳирадаги қароргоҳида бошланди.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги Миср ва Туркия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бугундан бошлаб бўлиб ўтишини ва ушбу маслаҳатлашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни икки томонлама даражада ва минтақавий шароитда нормаллашишига олиб келиши мумкин, деб таъкидлаган эди.

Миср Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида “Миср ва Туркия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар 2021 йил 5-6 май кунлари Қоҳирада бўлиб ўтади”, дейилган.

Ўтган феврал ойида Туркия Миср билан дипломатик алоқаларини қайта тиклаганини эълон қилди. Туркия ҳудудида ишлаётган Миср мухолиф оммавий ахборот воситалари Қоҳира ҳокимиятига нисбатан оҳангини пасайтирди.