Қобулда яна бир ҳужум

Афғонистоннинг кўплаб минтақаларида ҳаёт хавф-хатар билан тўла, лекин Қобулда содир бўлган бугунги фожиа барча бефарқ инсонларни ларзага солди.

Афғонистон Ички Ишлар Вазирлигининг хабар беришича, шанба куни Қобулдаги қизлар мактабларидан бирининг ёнида портлаш содир бўлди. Рейтер ахборот агентлигининг хабар беришича, 55 киши ҳаётдан кўз юмган, 150дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

         Маълумотларга қараганда, портлаш артиллерик миналар билан тўла автомашинада амалга оширилган. TOLO News агентлигининг хабар беришича, машинадан кейин икки ракета ҳам портлаган. Бу пайтда ўқувчи қизлар дарсдан чиқиб уйларига кетаётган эдилар. Воқеа жойидан олинган суратларда ерда ётган мактаб папкаларини кўриш мумкин.

       Таълим Вазирлигининг хабарига кўра, портлашда асосан шу қизлар ҳаётдан кўз юмдилар.

       Портлаш Қобулнинг асосан шиа-ҳазораларнинг яшайдиган Дашт-и Барчи туманида содир бўлган.