Оролнинг ўз Атлантидаси бўлганми?


Орол денгиз-кўлининг хронографик тарзда қуриб бориши

Бир пайтлар дунёдаги энг катта сув ҳавзаларидан бири бўлган Орол ҳозирда бутунлай қуриб, йўқолиб кетиш арафасида турибди.

1989-йили Орол иккига:Шимолий ва Жанубий денгизга ажралиб кетади ва 2014 йили Жанубий денгизнинг шарқий ирмоғи бутунлай қурийди.

Орол номи тарихда бир неча бор ўзгарган эди. Эр.ав.448-йили тарихчи Геродот уни Каспий (Хазар) денгизи билан боғлаб, Сакс ирмоғи деб атайди. XI асрда араб географи Истрахий ўзининг “Иқлим” номли китобида  Оролни “Хоразм кўли” деб атайди. XVIII асрда руслар Россия давлатининг харитасида чизиб, Мовий денгиз деб аташади.

Ўтган асрнинг бошларида денгиз сатҳи пасайиб, маҳаллий аҳоли бир нечта оролларни кўра бошлагач, уни Орол деб атай бошлашади.

1992-йилгача шўролар Возрождение деб атаган Оролга қарашли ороллардан бирида махфий бактериологик тажрибалар ўтказилган лаборатория фаолият кўрсатган эди. Маҳаллий аҳоли у ерга 60 км.дан яқин кела олмасди.

Оролни “нотўғри денгиз” деб аташади. Бунинг сабаби, унинг сув оқими бошқа барча денгизларнини каби ўнгга эмас, чап томонга, соат мили йўналишида ҳаракат қилади. Барча ҳавзаларда чуқурликда кислород камайса, унда аксинча ортиб боради. Оролнинг сувини кимёвий таркибга кўра на денгиз, ва на дарё суви деб атаб бўлмайди.


Орол тубидан топилган ва Наска платосидаги расмларга ўхшаш топилмалар

1990-1илнинг 19-20- июнида амалга оширилган аэрофото суратга олиш ишларида Оролнинг яна бир сири ошкор бўлди. Унинг тубида юзлаб улкан суратлар борлиги маълум бўлди. Бу суратларнинг узунлиги 100-200 метрдан 6-8 км.гача, кенглиги эса 2-100 метр орасида. Улар тахминан 500 км.кв.га яқин майдонни эгаллайди, лекин аниқ тадқиқотлар ҳалигача амалга оширилмади.



Кердерий мақбараси

Орол тубида археологлар 60га яқин тарихий ва меъморий ёдгорликларни топишга муваффақ бўлдилар. Уларнинг фикрича, денгиз суви қадим замонларда бир неча бор кўтарилган, пасайган, буткул йўқолган пайтлар ҳам бўлган. XXI асрнинг бошларида топилган ва XI-XIV юзйилларга оид деб ҳисобланадиган Кердерий мақбараси, Олтин Ўрда даврига оид Орол Аср шаҳарчаларининг қолдиқлари бунга далилдир.  Қўшимча тарзда, 300-400 йил аввал ўсган саксовул дарахтларнинг илдизлари ҳам кўп топилган.

Орол тубида карвон йўлларининг излари, ғишт цехи, шамлар, тангалар, тегирмон ва буғдой омборлари топилган. Олимлар бу ерни Орол Атлантидаси деб аташади ва энг катта топилмаларнинг ҳали олдинда эканлигини таъкидлашади.