Олмонияда янги масжид ва маданият марказига пойдевор қўйилди

Бавариянинг Шробенхаузен шаҳрида Туркия Диёнат Ишлари Вазирлиги Турк Ислом Бирлигига қарашли Марказ Фотиҳ масжиди ва маданият марказининг пойдеворларини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Kovid-19 пандемияси туфайли маросимда чекланган сонли инсонлар иштирок  этди. Масжид бир минора, икки қаватли бино ва икки бўлимдан иборат бўлади. У жами 550 нафар кишига мўлжалланган, эркаклар ва аёллар учун алоҳида жойлар ажратилгандир. Бино лойиҳасида кутубхона, 400 кишилик конференция салони, ёшлар ва аёллар маркази, дарсхона ва 100 машиналик автопарк ҳам мўлжалланган.

Пойдевор қўйиш маросимида Шробенхаузен ҳокими Гаральд Рейснер, Жанубий Бавария Ислом  Диний Маслаҳат Ташкилоти бошлиғи Сиддиқ Йилмаз, католик черкови руҳонийси Джордж Леонард Бюлер, протестант черкови руҳонийси Герхард Руппрехт ва шаҳар мажлисидаги партияларнинг вакиллари қатнашдилар.