Оҳаё штатида истиқомат қилаётганлар диққатига!

Ҳурматли ватандошлар!

Ўзбeкистоннинг Ню-Йоркдаги бош консулхонаси жамоаси 2021 йил 22 май куни Оҳаё штатида хизмат сафарида бўлади. Мазкур учрашув давомида ватандошларимиз нотариал ҳужжатларни расмийлаштириш, турли маълумотномаларни олиш имконияти билан бирга консулхона хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш ҳақида билимларга эга бўладилар.
Ўзингизни қизиқтирган барча саволларга бeвосита консулдан жавоб олишингиз мумкин.

Учрашув бошланиш вақти соат 11-00.

МАНЗИЛ: 8092 PLANTATION DR., WEST CHESTER TOWNSHIP, OH 45069