Ногирон қиз расмдан сабоқ бермоқда

Ногирон қизнинг асарларидан ўрнаклар

Афғонистон пойтахти Қобулда яшовчи Рубоба Муҳаммадий туғилгандан бери ногирон ҳисобланади. Оёқ-қўллари фалаж бўлган бу қиз рассомчилик қилиб кун кўради. У мўйқаламни оғзида ушлаб расм чизади.

Рубобанинг чизган суратларига харидорлар талайгина.

Болалигида бир куни телевизорда атиргул расмини кўриб қолган қиз ўша кундан бери рассом бўлишга аҳд қилади. У бугунгача тахминан 250 та расм чизган.

Рубоба айни пайтда имкониятлари чекланган бошқа инсонларга расм чизишни ўргатади. “Мен расм чизишни жуда яхши кўраман. Оилада олти фарзандмиз, тўртта қиз, икки ўғил. Менга ҳеч ким рассомликни ўргатмаган. Ҳозирда мен 25 кишига расмдан сабоқ беряпман, улар орасида ногиронлар ҳам бор”,-дейди Рубоба.