Муҳаммад Салоҳ Қуддусдаги зўравонликни тўхтатишга чақирди

Мисрлик футбол юлдузи, Англиянинг “Ливерпул” футбол жамоаси тўпурари Муҳаммад Салоҳ дунё раҳбарларини Қуддусдаги зўравонликларни тўхтатиш ва бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишининг олдини олиш учун зудлик билан учун чоралар кўришга ва қўлларидан келган барча ишни қилишга чақирди.

Муҳаммад Салоҳ ўзининг твиттердаги расмий аккаунтида шундай деди: “Мен бутун дунё раҳбарларини, шу жумладан сўнгги тўрт йил ичида менинг уйим бўлиб қолган мамлакат бош вазирини зўравонликни тўхтатиш ва бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишини тўхтатиш учун зудлик билан қўлларидан келган бирча ишни қилишга чақираман”.