Лавров Маск билан таржимонлик касби тўғрисида тортишиб қолди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таржимонлик касбининг келажаги борасида “Tesla” ва “SpaceX” асосчиси, америкалик миллиардер Элон Маскнинг фикрига қўшилмаслигини айтди.

Маск, жума куни “Янги билимлар марафони” форумидаги онлайн иштироки пайтида, сунъий интеллект яқин келажакда жонли таржимонларнинг ўрнини эгаллашига ишонишини билдирди.

Лавров форумдаги нутқида ушбу фикрга қўшилмаслигини айтиб, шундай деди: “Менимча, бундай бўлмайди ва машина ижодий ишда одамларнинг ўрнини боса олмайди, дипломатия ва таржима эса, ижоднинг икки туридир”.

Вазирнинг таъкидлашича, яхши таржимон ҳар доим яхши дипломатдир, бу унга баъзи ҳолларда таржима қилинган баёнотлардаги камчиликларни тузатишга имкон беради.

Россия дипломатияси раҳбари ўз фаолиятини тўрт йил давомида Россиянинг Шри-Ланкадаги элчисининг таржимони сифатида бошлаганини эслатди.