Коронавирус вакциналари 9 кишини миллиардерлар рўйхатига киритди

Халқ вакциналари алянси томонидан эълон қилинган ҳисоботда, дунёда коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган вакциналардан фармацевтика компаниялари фойдаси туфайли тўққизта янги миллиардер пайдо бўлган.

Турли хил инсон ҳуқуқлари, гуманитар ва тиббиёт ташкилотларини ўз ичига олган коалиция ҳисоботида қўшимча қилинишича, янги миллиардерлар орасида Американинг Модерна компаниясининг тўрт вакили ҳақида гапириш мумкин: Бош менежер Стефан Бансел, ҳаммуассиси Нубар Авиан, шунингдек иккитаси инвесторлар, Тимоти Спринжер ва Роберт Лангер.

Бундан ташқари, рўйхатга BioNTech президенти Огер Шаҳеен, Испаниянинг Рови фармацевтика компанияси бош менежери Хуан Лопес Белмонте ва Хитойнинг CanSino Biologics компаниясининг учта асосчилари ҳам киритилган.

Ҳисоботда янги миллиардерларнинг умумий бойлиги 19,3 миллиард долларни ташкил этгани айтилган.