Коронавирус ишлаб чиқарилган махсус қуролми?

АҚШ Давлат департаментига келиб тушган ҳужжатларда келтирилишича, Хитойда пандемиядан 5 йил олдин коронавирусдан биологик қурол сифатида фойдаланиш бўйича тажрибалар ўтказилган.

Америка бу борада ўзининг мустақил текширувларини олиб борди. 2015 йил хитойлик ҳарбий шифокорлар ва соғлиқни сақлаш расмийлари Ковид-19 ни ўзида тутувчи САРСни келтириб чиқарувчи коронавирус “генетик ишлов берилган биологик қуролларнинг янги намоёндаси” сифатида баён этилган ҳужжатларни ёзганлар. Лекин вируснинг келиб чиқиши ҳақида ҳамон саволлар бисёр ва жавоб олиш анчагина вақт талаб қилади. Ҳозирда ЖССТ қўшимча текширувни талаб қилмоқда, чунки вирус лабораториядан чиққанлиги истисно этилмаяпти.

Олимларда вирус Ухандаги биологик лабораториядан тарқалиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги саволлар сақланиб қолмоқда. Хитой ушбу вирусни атайлаб тарқатгани ҳақида эса ҳеч қандай исбот ва далиллар йўқ.

Хитой вирус тарқаган пайтда Ухандаги лабораторияда турли тажрибалар ўтказаётган бўлган. Бу тажрибалар ҳарбий мақсадларда ҳам ўтказилган бўлиши мумкин.

Хитой ҳукумати вирусга қарши кураш ва унинг бошланғич манбаларини аниқлаш борасида ЖССТ мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўя олмади ва бу вирус бўйича Хитой манбаларидан олинган маълумотларга шубҳа билан қарашга мажбур қилади”, – дейди австралиялик сенатор Патерсон.

Ҳозирга қадар Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 90000 дан ортиқни, вафот этганлар эса 4500 кўпроқни ташкил этмоқда. Бу дунё миқёсида аҳоли сонига нисбатан ҳисоблаганда жуда паст кўрсаткичдир. Хитой ҳукуматининг таъкидлашича давлат бундай натижага қаттиқ карантин ва шахсий гигиенага риоя қилиш оқибатида эришган.