Жонсон Кариб денгизи оролларида ўтказган таътили туфайли яна судга чақирилади

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2019 йилги сайловларда ғолиб чиққанидан сўнг Кариб денгизи оролларида дабдабали таътил ўтказгани учун тергов қилинмоқда, деб хабар беради Парламент қоидалари бўйича ҳайъат ўз сайтида.

Жонсон ва унинг аёл ҳамроҳи Кэрри Саймондс янги йил таътилларини Кариб денгизидаги Гренадин архипелаги Мюстик  хусусий оролида ўтказган.