Жанубий Корея президенти: Шимол билан тинчлик ўрнатиш йўлини топаман, лекин шошилмайман

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин душанба куни президентлик муддатининг қолган қисмида Шимолий Корея билан тинчлик ва ҳамкорлик йўлини топишини айтди, аммо бунга шошилмаслигини таъкидлади.

Мун ўз инаугурациясининг тўрт йиллиги муносабати билан қилган нутқида АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Шимолий Кореяга нисбатан сиёсатини мамнуният билан қабул қилганини ва АҚШ сиёсати дипломатия асосида прагматик, ёндашувдан фойдаланаётганини таъкидлади.

“Агар Корея ярим оролида тинчлик жараёнини илгари суриш имконияти бўлса, мен қўлимдан келганича ҳаракат қиламан”, деди Мун ва Шимолий Кореядан жавоб кутишини айтиб, бу масалани ҳал қилишнинг аниқ имкониятини кўрганлигини таъкидлади.