Ишғолчи Исроил Фаластинга 3 томондан ҳужум қилмоқда

Ҳужумлар оқибатида Ғазода 31, Ғарбий Соҳилда эса 3 бола қурбон бўлди.  Исроил ракеталари Фаластинликлар бошпана топган 23 мактабни ҳам вайрон қилди.

Исроилнинг Ғазо минтақасига, Ғарбий Соҳил ва яҳудийлар ишғол қилган бошқа ерларга уюштирган ҳужумлари оқибатида 34 бола қурбон бўлди. Улардан энг кичиги 5 ойлик гўдак эди.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг берган баёнотига кўра, бугунгача Ғазога қаратилган ҳужумларда 126 Фаластинлик шаҳид бўлди, 950 киши эса яраланди. Қурбонларнинг 31 нафари ёш болалар, 20 нафари эса аёллар эди. Ғарбий Соҳилда эса 14 киши ҳаётдан кўз юмди, 68 киши яраланди. Ўлганлар орасида 3 ёш бола ҳам бор.

Исроилнинг 10-майдан бери уюштираётган ҳужумларида 140 Фаластинлик ҳаётдан кўз юмди, улардан 32 нафари ёш болалар эди. 1018 киши эса тан жароҳатлари олди. Тахминан 10000 киши уйларини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Фаластин Маълумот Вазирлигининг берган баёнотига кўра, охирги 20 йил ичида 3000 дан кўп Фаластинлик болалар Исроил томонидан ўлдирилди.

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазога 70 миллион доллардан кўп зарар етказилди. Оддий фуқаролар яшаган кўп қаватли 32 бино ер билан яксон бўлди. 500 бино тамоман вайрон бўлди, 3500 бино ва иншоотларга эса турли даража зарар етказилди. Ҳужумлар оқибатида ОАВга тегишли 23 бино йўқ қилинди, 4 банк бомбаланди, 60 ҳукумат бинолари ва 23 мактабга катта зарар берилди.Кеча оқшом эса Ички Ишлар Вазирлигига ҳарбий учоқлар ҳужум қилди. Кўп ерлардан ёнғин чиқди. Ғазонинг шимолида электр таъминоти узилгани боис бу минтақа тамоман зулматда қолди.