Ҳюберт Ҳамфри (Hubert Humphrey) грант дастури

Ҳюберт Ҳамфри таълим дастури Фулбрайт таълим грантларининг ажралмас бир қисми бўлиб, дастур ўзбекистонлик номзодларга Америкада ўн ой муддат ичида даража тақдим этилмайдиган магистратура йўналишида ўқиш ва малака ошириш имконини беради.

Номзодлар ўзлари танлаган Америка университетида бир йил давомида қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда магистратура курсида таълим оладилар.

Грантга топшириш учун номзод давлат ва жамоат ташкилотлари ёки хусусий секторда меҳнат фаолияти билан банд бўлиши, жамиятда фаол ва лидерлик қобилиятига эга бўлиши талаб этилади.

Номзодларга қуйидаги тўловлар тўлаб берилади:

  • Рўйхатдаги университетларга кириш учун талаб қилинадиган стандартлаштирилган тест ҳаражатлари;
  • J-1 визасини олишга ёрдам;
  • Эконом классда бориш-келиш ҳаражатлари;
  • Тиббий суғурта;
  • Шаҳарга қараб турлича белгиланган яшаш харажатлари;
  • Ойлик стипендия;
  • Қўшма Штатларда ўқишгача бўлган муддатда талабани мослаштириш дастури.

Грант олувчининг ҳамроҳ оила аъзоларининг харажатлари дастур томонидан қопланмайди.

Грант дастурида қатнашиш учун талабгорлар:

  • Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган амалдаги паспортга эга бўлган фуқаролар ёки доимий яшовчилар бўлиши ва ариза бериш ва танлов жараёнида мамлакатда бўлишлари;
  • бакалавр даражасига ёки унга тенглаштирилган даражага эга бўлиши;
  • 2021 йил августгача биринчи бакалавриат даражасидан кейин камида беш йиллик тўлиқ иш тажрибасига эга бўлишлари керак

Хужжатларни топшириш муддати – 2021 йил, 10 июнь.

Қўшимча маълумот олиш учун www.humphreyfellowship.org сайтига ташриф буюришингиз ёки саволларингизни TashkentFulbright@state.gov электрон манзилига “2022 Humphrey Fellowship Program” мавзуси билан юборишингиз мумкин.