Ҳиндистонда “қора моғор”нинг янги тури

Кеча, 24-май куни Ҳиндистон шифокорлари мамлакатда кўпайиб бораётган “қора моғор” касаллигининг янги, учинчи турини аниқладилар.

Уттар-Прадеш штатидан бўлган шифокор беморларнинг бирида қора моғорнинг бирданига уч турига –сариқ, қора ва оқ моғорга дуч келди.

Шифокор БишалТягининг айтишича, бемор икки ой коронавирусдан даволанади, вақт ўтиб соғая бошлайди. Аммо 4 кун олдин унинг юзини бир тарафи шишиб кетади ва натижада бемор кўзларини очолмай қолади. Бурни қонай бошлайди ва сийдигидан ҳам қон топилади. Касалхонага олиб кетилган беморда қора моғор аниқланади.

Шифокорларнинг айтишича, қора моғор айниқса қандли диабет билан касалланган, шунингдек коронавирус туфайли иммунитети зайифлашиб қолганлар учун хавфлидир.