Ҳиндистон ва Буюк Британия: Кенг қамровли стратегик шериклик учун йўл харитаси

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди икки давлат муносабатлари учун асос яратадиган 2030 йилгача йўл харитасини амалга оширишга келишиб олдилар.

Ҳиндистон ва Буюк Британия Бош вазирлари 2021 йил 4 майда учрашдилар. Улар Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасида янги ва ўзгарувчан Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисида умумий режага келишиб олдилар.

Соғлиқни сақлаш, иқлим, савдо, таълим, фан ва технологиялар ва мудофаа соҳаларида Буюк Британия-Ҳиндистон муносабатлари учун асос яратадиган “2030 йил харитаси” да қуйидаги мажбуриятлар кўрсатиб ўтилган:

• Соғлиқни сақлаш ва пандемияга қарши курашиш учун Буюк Британия-Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш. Бунга муҳим дори-дармонлар, вакциналар ва бошқа тиббий маҳсулотларни энг муҳтож қатламга етказиш ва халқаро таъминот занжирларини мустаҳкамлаш киради.

• Иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва табиатни асраш бўйича белгиланган юксак марраларга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш. Тоза энергия ва транспортни ривожлантиришни, биологик хилма-хилликни ҳимоя қилиш ва ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгариши бўйича муаммоларда ёрдам бериш.

• Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий муносабатларни кенгайтирилган савдо шериклиги орқали чуқурлаштириш ва келгуси ўн йил ичида Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-сотиқни икки баравар ошириш, Эркин савдо шартномалари бўйича музокаралар олиб бориш.

• Британия ва Ҳиндистон университетлари ўртасида соғлиқни сақлаш, технологиялар ва иқлимшунослик каби соҳалардаги тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилиш.

• Умумий хавфсизликка таҳдидларнинг ҳар қандай шаклларига қарши курашиш.