“Ҳамас” ҳаракати унинг “Телеграм”даги каналини тақиқлагандан сўнг, янги каналини очди

Шанба куни кечқурун Фаластиннинг “Ҳамас” ҳаракати расмий канали тақиқлангандан сўнг, “Телеграм” иловасида янги канал очилганини эълон қилди.

“Телеграм” иловасида “Ҳамас” ва “Ал-Қассам бригадалари”нинг расмий каналлари фойдаланиш шартларини бузганлиги сабабли тақиқланганлиги ҳақида эълон қилинган. Каналнинг 176 минг обуначиси бўлган. Унда гуруҳнинг режалари ва амалга оширган операциялари ҳақида хабарлар бериб борилган.