“Герта Берлин” нинг ярим ҳимоячиси Сами Хедира мавсум охирида нафақага чиқмоқда

Жаҳон чемпионати совриндори Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сами Хедира “Герта Берлин” нинг мавсумдаги шанба кунги сўнгги ўйинидан сўнг фаолиятини якунлашини маълум қилди.

34 ёшли футболчи бу қарорини “Ювентус” дан “Герта”га трансфер бўлганидан уч ой ўтгач маълум қилди.

У 14 йиллик фаолияти давомида 16 та совринни, жумладан, “Реал Мадрид” билан Чемпионлар Лигаси ва Ла Лига, “Штуттгарт” билан Бундеслига совринларини қўлга киритган.

Хедира Инстаграмдаги постида “энг катта клублар” да ўйнаш ва унвонлар соҳиби бўлиш ҳамда 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Германия ғалаба қозонган “тарихий лаҳзанинг бир қисми бўлиш” у учун шараф бўлганини қўшимча қилди.