Германияда тиббиёт марказидан 2500 та коронавирус тестини ўғирлашди

Номаълум одамлар Германиянинг шимолидаги Барзингхаузен шаҳридаги коронавирусни текшириш марказига бостириб кириб, 2500 га яқин вирус тестлари, дезинфекцияловчи воситалар, жарроҳлик қўлқоплари ва маскаларини ўғирлаб кетишди.

Якшанба куни полиция тестларни ўғирлаш натижасида етказилган моддий зарар 20 минг евродан ошишини тахмин қилди.

Полиция ҳозирда марказда ишлашни давом эттириши мумкин бўлган захира йўқлигини айтди.

Эҳтимол, жиноятчи ёки жиноятчилар шанба куни кечқурун эшик қулфларини синдириб, ўғирланган нарсаларни юк машинага ортиб олиб кетишган.