Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларда Байденни Исроилни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирилди

Қўшма Штатларда Фаластинни қўллаб-қувватловчи митинглар бўлиб, минглаб одамлар Исроилнинг Ғазога қилган босқинларини тўхтатишга чақирувчи баннерларни кўтариб, Президент Жо Байденни Исроилни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақирди.

Ню-Йоркда икки мингга яқин намойишчилар Бруклиндаги Бай дарёси ҳудудида тўпланиб, Фаластин байроқларини кўтариб, “Озод Фаластин” ва “Дарёдан денгизгача Фаластин озод бўлади” каби шиорларни кўтаришди.

Шунга ўхшаш намойишлар Американинг бошқа бир қатор шаҳарларида, хусусан Бостон, Вашингтон, Дёрборн ва Мичиганда бўлиб ўтди.

“Фаластинликлар эркин яшаш ҳуқуқига эга ва Ғазо болалари ўлдирилмаслиги керак”, деди Ню-Йоркда намойиш ўтказиш учун Коннектикутдан келган 20 ёшли талаба Алисон Замбрано.

Ўз навбатида Ню-Йоркда 50 йилдан бери яшовчи 73 ёшли фаластинлик Машҳур Аҳмад шундай деди: “Мен Байден ва унинг ҳукуматини қотилликни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақираман. Қурбонларни қўллаб-қувватланг, таъқибларни тўхтатинг”.

Шанба куни минглаб намойишчилар Европа ва Канаданинг кўплаб шаҳарларида кўчаларга чиқиб, фаластинликлар билан бирдамлик намойиш этишди.