Фаластин: Исроил минтақани қайта эскалацияга жалб қилишга уринмоқда, Вашингтон тезда аралашиши керак

Фаластин ҳукумати Исроилнинг Қуддусдаги ҳаракатлари яқинда бўлиб ўтган урушнинг бошланғич нуқтасига қайтишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва бунинг олдини олиш учун Америка маъмуриятини Тел-Авивга босим ўтказишга чақирди.

Фаластин президенти матбуот котиби Набил Абу Рудайна сўнгги ҳарбий эскалацияни тўхтатиш, тинчликни барқарорлаштириш ва Ғазо секторини реконструксия қилиш мақсадида халқаро ҳамжамият, хусусан АҚШ ва Миср томонидан қилинган саъй-ҳаракатларни бекорга чиқаришда жавобгарликни Исроил ҳукуматига зиммасига юклади.