Эронлик уч фуқаро амнистиядан сўнг Туркманистондан депортация қилинди

Қадр кечаси муносабати билан амнистия қилинган уч нафар Эронлик шахс Эронга жўнатилди. Бу ҳақда кеча Эронннинг Mehr ахборот агентлиги маълум қилди.

Уч Эронлик фуқаро гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний трансфери ва савдоси билан шуғулланганликлари учун қўлга олинган эди. Улар Лутфобод туркман-эрон чегарасида Эронли чегарачиларга топширилди.

7-май куни жами 1035 кишига амнистия эълон қилинди, улардан 53 киши чет элликлар ва 982 нафари маҳаллий фуқаролардир.