Эрон лидери Канадада террорчиликда айбланди

Ўтган йили Теҳрон имом Ҳомайний халқаро аэропортидан учгандан сўнг кўп ўтмай Эрон Ислом Инқилоби қўриқчилари томонидан уриб туширилган Украина учоғи бўйича Канада суди қарор қабул қилди. Бу ҳалокат туфайли яқинларини йўқотган тўрт нафар киши  Онтарио маҳкамасига ариза билан мурожаат қилган эдилар. Маҳкама эса учоқнинг уриб туширилишини террористик ҳаракат деб баҳолади. Қарорда Эрон Ислом Республикаси, Эрон Инқилоби Қўриқчилари Армияси, Қуролли Кучлари, Эрон диний лидери Муҳаммад Али Ҳоманаий, Муҳаммад Ҳусайн Афшордий, Ҳусайн Саламий, Саййид Абдулраҳим Мусавий ва Амир Али Ҳожизода бу жиноятни амалга оширганлар деб топилди.

Маҳкамада даъво очганлардан бири, Меҳрзод Зораий шундай деди-“Ҳоманаий илк кез террорда айбланди. Биз илк қадамда ғолиб бўлдик. Бу ҳуқуқий жараён тугагач, Эрондан 1 миллиард долларлик компенсация оламиз” деди.

2020-йилнинг 8-февралида содир бўлган бу ҳалокатда Украина Ҳаво Йўлларига тегишли”Boeing 737″ учоғи ракета ҳужуми оқибатида ерга қулаган эди. 176 нафар йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлган, улардан 63 киши Канада фуқаролари эди.

Айни йилнинг 30-декабрида Эрон ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оиласига 150 минг доллардан тўланишини эълон қилган эди.