Эрдўғон: Мендан Фаластин ҳақида гапирмасликни сўраётганлар бор .. адолатсизликни олқишлашим керакми?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Исроил ва Фаластин гуурҳлари ўртасидаги хавфли эскалация ҳақида гапирмасликни сўрайдиган томонлар борлигини айтди.

Биз ҳар жойда адолатсизликка қарши баланд овозда бақиришни давом эттирамиз”, – дея қўшимча қилди Эрдўғон сешанба куни қилган баёнотида.

Туркия президенти “Сўнгги 19 йил ичида биз берган хавфсизлик ва ишонч муҳити туфайли Туркия барча соҳаларда ўзининг ҳақиқий имкониятларини намойиш эта олди” деди.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Исроил ва Фаластин ўртасидаги кескинлашув ҳақидаги баёнотларини қоралаган эди. Вашингтон Туркия президенти баёнотларини антисемитик деб ҳсоблади. Анқара эса бу айбловларни ёлғон деб таърифлади.