Дунё тарихида энг узоқ давом этган уруш

Энг узоқ давом этган уруш Голландия ва Буюк Британиянинг бир қисми бўлган Силла архипелаги ўртасида 335 йил давом этган урушдир. Тинчлик шартномаси расмий равишда тузилмаганлиги сабабли, уруш 335 йил давом этган, натижада у энг узоқ ва энг кам йўқотишлар бўлган уруш сифатида тарихга кирган. Номаълум сабабларга кўра эълон қилинган уруш ниҳоят 1986 йилда тўхталиб, тинчлик сулҳи тузилган.

Урушнинг келиб чиқиши 1642-1652 йилларда содир бўлган роялистлар ва парламент тарафдорлари ўртасидаги иккинчи инглиз фуқаролик уруши воқеаларига бориб тақалади.

1985 йилда Силла Кенгаши тарихчиси ва раиси Рой Данкен Лондондаги Голландия элчихонасига ороллар ҳали ҳам Голландия билан урушда эканлиги ҳақидаги афсонадан халос бўлиш таклифи билан чиқди. Элчихона ходимлари уруш ҳали ҳам амалдалигини расмий равишда аниқлашди. Данкен голландиялик элчини оролга ташриф буюриб, тинчлик шартномасини имзолашга таклиф қилди. Тинчлик шартномаси 1986 йил 17 апрель куни, уруш бошланганидан 335 йил кейин имзоланди.