Човушўғли: Туркия “Исроилнинг тажовузлари тўғрисида” БМТ қарорини олишга интилмоқда

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Човушўғли унинг мамлакати БМТ Бош ассамблеясининг Исроилнинг фаластинликларга қарши ҳужумларини қораловчи резолюциясини олишга интилаётганини маълум қилди.

Човушўғли Саудия Арабистонига расмий ташрифида музокаралар якунлари бўйича берган баёнотида Шарқий Қуддус ва Ғазода содир бўлган воқеалар ҳақида у шундай деди: “Биз ҳужумларни қоралашни давом эттирар эканмиз, уммат биздан аниқ қадамлар ташлашимизни кутмоқда”.

У “Биз, Худо хоҳласа, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг фавқулодда сессияси пайтида Исроил ҳужумларига нисбатан резолюция чиқарамиз”, деб қўшимча қилди.