Буюк Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Россияни “биринчи рақамли таҳдид” деб атади

Бирлашган Қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес Россия Буюк Британия учун “биринчи рақамли таҳдид” эканлигини таъкидлади. Уоллес бундай баёнотни “The Sunday Telegraph” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Биз турли усулларни синаб кўрдик, аммо ҳозирги вақтда Россия ўз ҳатти-ҳаракатларини ўзгартирмагунча, биз қаерга кетаётганимизни тушунишимиз жуда қийин”, – деди вазир.

Уоллеснинг фикрига кўра, Британия чегараларига яқин рус кемаларининг фаоллиги ортиқча даражада кўпайган.

“Бизнинг ҳудудларга мунтазам равишда кўп сонли Россия ҳарбий кемалари бурун суқмоқда. Биз Ирландия денгизидаги майдонда рус сув ости кемасини кўрдик, ваҳоланки чегара ҳудудларда сув ости кемасини кўрмаганимизга анча вақт бўлган эди”, – деди Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Буюк Британиянинг денгиз кучлари бир неча ҳафта ичида қиролликнинг ҳудудий сувларида рус кемаларининг ҳаракатларини кузатганликларини даъво қилишди The Sunday Telegraph маълумотига кўра, фақат 2013 йилдагина Британия денгиз кучлари 150 та рус жанговар кемаларини қайд этган.