Британия қироличаси кибер мутахассис қидирмоқда

Британия қироличаси Елизавета II электрон почта хабарлари ва қироллик оиласи аъзоларининг электрон қидирувларини кибер қароқчиликдан ҳимоя қилиш учун киберхавфсизлик бўйича мутахассис қидирмоқда.

Қироллик оиласи веб-сайтида эълон жойлаштирилди, унда киберхавфсизлик бўйича муҳандис вазифасига ҳафтасига 37 ярим соатлик иш, 50 минг фунт стерлингдан 60 минг фунтгача иш ҳақи таклифи билан қидирилаётгани айтилган, бу ойига 70 ва 85 минг долларга тўғри келади.

Эълонга кўра, ушбу ходимнинг вазифалари электрон тармоқни назорат қилиш ва оиланинг ҳар қандай аъзоси дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай электрон таҳдидни аниқлаш, бундан ташқари ҳар қандай потенциал қароқчилик операциясига жавоб бериш фаолиятига раҳбарлик қилиш деб кўрсатилган.

Эълонда бўлажак номзодлардан ўзларининг таржимаи ҳолларини 26 майга қадар топширишлари сўралган, интервю июнь ойида бошланади.