БМТ Бош котиби: Ғазо болалар учун дўзахдир

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби Антонио Гутерриш Ғазони болалар учун “Ер юзидаги дўзах” деб таърифлади ва Исроилга ёрдамнинг тез ва тўсиқсиз ўтишига рухсат беришни илтимос қилди.

Антонио Гутерриш 193 аъзодан иборат Бош ассамблеяга инсонпарварлик ёрдами учун мурожаат қилишини маълум қилди.

“Агар Ер юзида жаҳаннам бўлса, бу бугунги Ғазодаги болалар ҳаёти”, – деди Гутерриш ва иложи борича тезроқ маблағ ажратиш учун тўлиқ инсонпарварлик мурожаатини бошлашини айтди.

У қўшимча қилди: “Ҳарбий ҳаракатлар Ғазодаги ҳаётий фуқаролик инфратузилмасига, шу жумладан, йўллар ва электр узатиш линияларига катта зарар етказди, бу фавқулодда гуманитар оғир вазият юзага келишига сабаб бўлди.”

Унинг сўзларига кўра, юзлаб бинолар ва уйлар вайрон қилинган ёки бузилган, бир неча касалхоналар ҳаво ҳужумлари натижасида вайрон бўлган.