BBCдан иқрорлик

Инглиз газеталари BBCнинг малика Дианадан репортаж олиш учун сохта ҳужжат тайёрлаганини тан олганини  ва шаҳзодалар Уильямс билан Гаррининг бу ташкилотни оналарининг ҳаётини барбод этганликда айблаганликларини ёзмоқда. Daily Mirror газетасининг ёзишича, шаҳзодалар  бу сўзлари билан BBCни ер билан яксон этдилар.  Daily Express ўша репортажнинг қоидаларга амал қилинмасдан олинганлигини, Guardian эса Уильямнинг BBCга қаттиқ танбеҳ берганини ёзади. BBC эса қилинган машъум хатоси учун узр сўраганини эълон қилди.