Байден Кеннеди оиласидан икки аёлни дипломатик лавозимларга тайинламоқчи

ОАВга кўра, АҚШ президенти Жо Байден Кеннеди оиласидан икки аёлни Ғарб мамлакатларидаги икки дипломатик лавозимга тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Байден АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг қизи Керолин Кеннедини АҚШнинг Австралиядаги элчиси лавозимига тайинланишини ўрганаётганини айтди.

Керолин Кеннеди дипломатик тажрибага эга, чунки у илгари собиқ президент Барак Обама даврида АҚШнинг Япониядаги элчиси лавозимида ишлаган.

Хабарда айтилишича, АҚШ президенти марҳум президентнинг укаси бўлган марҳум АҚШ сенатори Тед Кеннедининг беваси Викки Кеннедини АҚШнинг ғарбий Европадаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари лавозимига тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Тед Кеннеди Байденнинг дўсти ҳисобланади, у АҚШ Сенатида 36 йил ишлаган.