АТ&Т меҳнат қонунчилигини бузди

Миллий меҳнат муносабатлари кенгашининг қарорига кўра ходимларга бошлиқлари ёки ҳамкасблари билан телефондаги суҳбатларини ёзиб олиш АТ&Т томонидан таъқиқланган ва бу талаб компания сиёсатига кўра қонуний талабдир.

АТ&Т талабларида шундай дейилади: “ходимлар ҳамкасблари, бошлиқлари ва бошқа шахслар билан телефон ёки бошқа суҳбатларни, агар бундай ёзувлар юридик бўлим томонидан олдиндан тасдиқланмаган бўлса, ёзиб олишлари мумкин эмас”.

Лекин АТ&Т ходими Маркус Девиснинг 2016 йилда берган шикояти асосида бир муаммо келиб чиқди. Девис ўз вақтида Америка маҳаллий касаба уюшмаси бошлиғи бўлиб ишлаган. У 2016 йил май ойида АТ&Т ишдан бўшатган ходим билан учрашиб, ўзаро суҳбатни телефон орқали ёзиб олган. Девиснинг бошлиғи буни билиб қолган ва у билан учрашишни таклиф қилиб, учрашганларидан сўнг телефондаги ёзувни ўчириб ташлаган. Кейинчалик у Девисга бошқа ходимларни ҳам суҳбатларни ёзиб олишга ундашни тавсия этмаслигини айтган, ва у “бирор ким сиёсатга қарши чиққани учун жавобгарликка тортилишини истамаслигини” таъкидлаган.

Кенгаш АТ&Т компаниясини, ишдан бўшатилган ходимлар билан ёзиб олинган суҳбатларни мажбурий равишда ўчиртириб ташлагани ва ёзиб олганлар учун таъсир чораси қўллаши мумкинлигини айтгани учун айбдор деб топди.

Кенгашнинг таъкидлашича, компания махфийлик сиёсатини ноқонуний равишда қўллаган бўлсада, бу сиёсатнинг аслида ноқонуний эканлигини англатмайди.