АҚШнинг Таймс-сквер майдонида бир гуруҳ одамлар яҳудий йигитга ҳужум қилишди

Ню-Йорк шаҳар полицияси Васим Ававида исмли одамни ҳибсга олди ва Таймс-скверда ёш яҳудийга қилинган ҳужум ва ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, бошқа гумонланувчиларни қидирмоқда.

Пайшанба кунги ҳужум видеога ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Ҳужум яқинда Фаластин гуруҳлари ва Исроил кучлари ўртасида авж олган тўқнашувлар ортидан Манхеттен марказида Исроил тарафдорлари ва Фаластин тарафдорларининг намойишлар пайтида содир бўлган, намойишларда АҚШ полицияси 26 намойишчини ҳибсга олган.

Полиция вакилининг сўзларига кўра, 19 ёшли яҳудий йигит намойишлардан кўп ўтмай ҳужумга учраган ва касалхонага ётқизилган.