АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида отишма юз берди

АҚШ полицияси Миннеаполис (Миннесота штати) марказида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлганини ва саккиз киши яраланганини тасдиқлади.

Шаҳар полицияси шанба куни эрта тонгда “Твиттер”даги расмий аккаунтида ҳодиса кўп қаватли уйда содир бўлганлигини маълум қилди ва фуқароларни ушбу жойдан узоқ туришга чақирди.

Полиция жароҳатланганларнинг барчаси катталар, шу жумладан, беш нафари аёл эканлигини билдириб, ўлганларнинг иккаласи ҳам эркак эканлигини, яна бир эркак оғир тан жароҳати олганини, қолган етти киши эса оғир бўлмаган жароҳатлар олганини таъкидлади.