АҚШнинг Калифорния штатида йўловчи автобусига қилинган ҳужум натижасида икки аёл ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳат олди

Сешанба куни АҚШ ҳукумати Калифорнияда йўловчи автобусига ўқ отилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ва яна 5 киши жароҳат олганини маълум қилди. Автобусда йўловчилардан бирининг туғилган куни нишонланаётган бўлган.

Улкинд полиция бўлими баёнотида: “18 май соат 00:19 да қатнов йўлида содир бўлди, кўплаб ўқлар катта йўловчи автобусига тегиб, бир неча киши ҳар хил даражада тан жароҳати олди ва иккитаси жароҳат оқибатида олган вафот этди”, дейилади.

Полицияга кўра, автобус иккита номаълум шахс томонидан ўз машиналари ичкарисидан ўққа тутилган. Автобус 70 га яқин ўқ билан нишонга олинган. Бу режалаштирилган ҳужум эканлигини тасдиқлаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, автобус Сан-Францискодан Оклендга қайтаётган бўлган.

Тиббий манбалар, ўлган икки кишининг икки ёш аёл эканлигини айтиб, ҳужум яна 5 аёлнинг жароҳатланишига олиб келганини билдирди.