АҚШда самолётнинг уйга қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Миссисипи штатида кичик самолёт уйга қулаб тушди ва уйдаги бир инсон ва коллежни битириш маросимига кетаётган уч нафар техаслик фуқаро ҳалок бўлди.

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ўз терговчиларидан бирини ёнғин келтириб чиқарган аварияни текшириш учун Миссисипи штатининг Жексон шаҳридан жануби-шарқдаги Хаттисбергга жўнатганини айтди.

Полиция ва тергов идораси ўлганлар Хаттисбергдан 55 ёшли Жерри Стендли ва техаслик 67 ёшли Луис Провенза, 23 ёшли Анна Калхун ва 2 ёшли Ҳарпер Провенза эканликларини аниқладилар.