АҚШ: Сенатор Байденни Путинга “совға” беришда айблади

Республикачи конгрессмен Жим Риш АҚШ президенти Жо Байденни “Шимолий газ қувури-2”ни бошқарувчи компанияга қарши санкцияларни бекор қилиш орқали Россияга совға тақдим этгани учун айблади.

Риш АҚШ Сенатининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси веб-сайтида эълон қилинган баёнотида, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен айтганидек, зарарли Россия лойиҳаси АҚШ манфаатларига жавоб беришига шубҳа билдирди.

Конгрессменнинг фикрига кўра, “Nord Stream 2” ва унинг директорига нисбатан санкцияларни бекор қилиш Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида ўтказилиши режалаштирилган саммит олдидан АҚШ позициясини заифлаштиради.