АҚШ Конгрессининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Исроилга қурол сотилишини кечиктиришни талаб қилмоқчи

АҚШ Вакиллар Палатаси Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Грегори Мекс Президент Жо Байден маъмуриятига Исроилга 735 миллион долларлик қурол сотишни кечиктиришни сўраб хат ёзишни режалаштирмоқда.

У: “Ушбу кечиктириш қонун чиқарувчиларга сотиш жараёнини кўриб чиқишга имкон беради ва бу ғоя учрашув давомида демократлар вакиллари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.”

“Вашингтон Пост” газетаси душанба куни АҚШ президенти маъмурияти Яқин Шарқдаги можаро авж олганига қарамай, Исроилга 735 миллион долларлик қурол сотишга рози бўлганлиги ҳақида хабар тарқатди.