Афғонистон ҳақида баъзи маълумотлар

  • Расмий маълумотларга кўра мамлакатнинг асосий даромади қишлоқ хўжалигидир, лекин амалда бу қорадори савдосидир.
  • Эрон чегарасига яқин ерда жойлашган Ҳиротда инсонлар ҳар пайшанба куни шеърхонлик кечалари ўтказадилар.
  • Арнольд Шварцнеггернинг постерлари  Афғонистондаги кўплаб фитнес-клубларнинг деворларига ўрнатилгандир. Афғонларнинг айтишларича, бу актёр худди ўзларига ўхшаб кетар экан.
  • Қандаҳор аэродроми бир пайтлар ҳафтасига ўртача 1,700 – 5,000 рейс билан дунёнинг энг тирбанд аэродроми номига сазовор бўлган эди.
  • Бомиён вилоятида эрамизнинг VI асрига оид дунёдаги энг катта Будда ҳайкалларидан иккитаси  ( 38 ва 55 м.) жойлашган эди. 2001 йили улар Толибон томонидан портлатиб юборилади.
  •  Дунёдаги биринчи ёғли бўёқ билан ишланган ва тахминан мил.ав.650-чи йилларга оид ҳисобланган  расм намуналари ҳам  Бомиёнда топилган.
  • 2013 йили Афғонистонда кўкнори етиштириш сўнгги 7 йилга нисбатан 300% кўпайган эди.
  • Афғонистонда яҳудий миллатининг ягона вакили-1959 йилда туғилган Заблон Симинтов яшамоқда. Симинтов афғон гиламларининг савдоси билан шуғулланади.
  • Чингизхон қўшини Афғонистон ҳудудига 1219-чи йили бостириб киради.
  • Охирги бир неча йил ичида 2.6 миллион Афғонистонликлар ватанларини ташлаб чиқиб кетганлар.
  • Мамлакатда саводхонлик даражаси тахминан 38.2% дир.
  • Энг узун дарёнинг номи Ҳилманддир.
  • Инсонлар ўртача 51.1 йил умр кўрадилар.
  • Охирги ўн йилларда Афғонистон ОАВ да энг кўп тилга олинган мамлакат бўлди.
  • Исломдан аввал бу ерда буддизм ва зардўштийлик кенг тарқалган эди.
  • Афғон қабилаларини бирлаштирган ва вилоятларни ягона давлат деб эълон қилган инсон-  Аҳмал Шоҳ Дурронийдир. Уни ҳурмат билан “миллат отаси деб тилга олишади.
  • 1776 йилгача мамлакт пойтахти Қандаҳор эди. Аҳмад Шоҳнинг вориси Темур Шоҳ уни Қобулга кўчиради.
  • 2004 ҳокимият тепасига келган Аҳмад Карзай Афғонистоннинг демократик йўл билан сайланган илк президенти ҳисобланади.
  • Афғон гиламлари дунёда машҳурдир.