Саудия Арабистони ташқаридан келган зиёратчилар учун тартиб-қоидаларни маълум қилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратни амалга ошириш учун Қироллик ташқарисидан келган зиёратчилар бажариши керак бўлган қоидалар ва тартибларга ойдинлик киритди.

Вазирликка кўра, зиёратчининг тасдиқланган вакциналар турига кўра эмлаш ҳолатини текшириш учун у Умра зиёратидан 6 соат олдин Маккадаги “Иноя” тиббий марказига бориши керак.

Зиёратчига билакузук берилади ва марказда бўлган вақтида унинг тақилганлигига ишонч ҳосил қилинади, сўнг уни йиғилиш марказига йўналтирилади, йиғилиш марказига етиб боргач, зиёратчи ўз маълумотларини тасдиқлаш учун билагузукни тақдим этади ва рухсат олади.

Вазирлик зиёратчи ўзига тайинланган Умра куни ва муддатига риоя қилиши зарур.

Қироллик коронавируснинг олдини олиш бўйича эҳтиёт чоралари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган шартлар ва назорат асосида чет элдан зиёратчиларни қабул қила бошлади.