Саддам Ҳусайнга ҳукм чиқарган судя коронавирусдан ўлди

Ироқнинг марҳум президенти Саддам Ҳусайн устидан олиб борилган маҳкама судяси Муҳаммад Урайбий Мажид ал-Халифа 52 ёшида коронавирусдан вафот этди.

Ироқдаги Судялар Кенгаши шундай баёнот берди: “Судялар олий кенгаши коронавирусдан вафот этган Муҳаммад Урайбийнинг оиласига ҳамдардлик билдиради. У намунали судя эди, хусусан, собиқ диктатура режими амалдорлари судида жасорат кўрсатди. У умуман ироқликлар ва хусусан судялар қалбида абадий қолади”.  

Муҳаммад Урайбий 1969 йилда Бағдоднинг шарқий Каррада туманида туғилган. 1987 йилда Бағдод университети ҳузуридаги коллежга ўқишга кирган ва 1991 йилда у ерни битирган.

Битиргандан сўнг, у юридик соҳада ишлаган. 1998 йил 14 сентябрда Суд институтига ўқишга кирган ва 2000 йил битирган.

Муҳаммад Урайбий 2004 йил 1 августда Саддам Ҳусайн ва унинг режимига қарши суд жараёнида Ироқ Олий Жиноят судининг тергов судяси этиб тайинланди.